Барчамиз яхши билишимиз ва риоя қилишимиз шарт бўлган маиший турмушнинг ўзига яраша қоидалари бор. Унга ҳар қадамда дуч келамизу, лекин ҳаммамиз ҳам бирдек амал қилавермаймиз. Бу – тежамкорлик, исрофнинг олдини олиш масаласи.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг Уйчи тумани бўлими ишчи-ходимлари газдан фойдаланишда исрофга йўл қўймаслик, шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини амалга оширмоқдалар.

Бугун ана шундай тарғибот тадбирлари Гулистон, Бўёғон, Гулбоғ, Ҳуррият МФЙларида ўтказилди. Хонадонлардаги газ жиҳозларини замонавий энергия тежамкор газ анжомларига алмаштириш, ис газидан захарланишнинг олдини олиш мақсадида махсус қурилмаларни ўрнатиш бўйича кўргазмали тарзда тушунтириш берилди.