Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан Уйчи туманидаги Ўнҳаят ҳамда Янгиер МФЙлари танлаб олиниб, манзилли рўйхатга асосан Дастур доирасида 2 та маҳаллада қурилиш, таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун жами 11 млрд. 200 млн. сўм маблағ сарфланди.

Ўнҳаят МФЙда 5,6 км янги ичимлик сув тармоғи тортилди, 5,5 км. ички йўллар таъмирланди, 2,8 км.га электр тармоғи тортилиб, 90 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. 3-мактабда инвестиция дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. МФЙ учун янги бино қурилди. 4-МТТ 1 млрд. 842 миллион сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди.

Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2 км. алоқа ахборотлаштириш тармоғи тортилди, Ўнҳаят кўчасига 55 дона тунги ёриткичлар ўрнатилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти томонидан "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилган ишлар ўрганилди.