🔰 Уйчи туманидаги Қувурбоши маҳалласида фаоллар, нуронийлар, кексалар маслаҳат гуруҳи аъзолари, таълим масъуллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман бош имом ҳатиби О.Исақов, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаҳаровларнинг мавзу юзасидан нутқлари тингланди.

Хусусан, бугунги кунда ёшларимизни маънавий таҳдидлардан асраш, ижтимоий хуруж, ёт ғояларга қарши тура оладиган, мустаҳкам фикрли этиб тарбиялаш лозимлиги тўғрисида сўз юритилди.

Якунда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси асосида ёш авлодни маънан баркамол, зукко, соғлом этиб тарбиялаш ҳамда маънавий оламини янада бойитиш борасидаги ишларда барча нуронийлар фаолликка чорланди.