АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Уйчи туман халқ таълими бўлими мудири Музаффар Мўминов томонидан таълим тизимидаги муаммолар ва долзарб масалаларни ўрганиш, уларни ижобий ҳал этиш мақсадида тумандаги 42-сонли умумий ўрта таълим мактабида сайёр қабул ўтказилди.

Унда таълимни ривожлантириш бўйича таклифлар, қурилиш- таъмирлаш ишлари ҳамда мактаб хоналарига керакли бўлган жиҳозлар билан таъминланиши бўйича 17 нафар фуқаро томонидан 7 та масала юзасидан аҳоли мурожаати тингланди. 2 та мурожаат бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Яна 2 та мурожаат кўриб чиқиш учун расмийлаштирилди, 3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Ечими ва ўрганишни маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.

Уйчи туман халқ таълими бўлими матбуот хизмати.