Уйчи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшган марҳум меҳнат фахрийлари хотирасига бағишлаб 1-БЎСМда нуроний эркаклар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси бўйича туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 60 ёшдан ошган нуронийлар иштирок этишди. Дастлаб фахрийлар соғлом турмуш тарзи учун беш минг қадам юришди.Сўнг мусобақалар бошланди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Уйчи туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев мусобақа иштирокчиларига омад тилади.






