Уйчи туманидаги 3-секторда жойлашган “Қумтепа” кичик саноат зонаси 3,1 гектар майдонни эгаллаб, 20,2 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳозирга қадар 9 та лойиҳа ишга тушди.

Айник кунларда мазкур саноат зонасида қурилиш жараёнлари давом этмоқда. Мазкур саноат зонасида жами 250 та доимий иш ўрни яратилади.

Наманган вилояти Уйчи туманида жойлашган 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида вилоят Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан спорт тадбири ташкил этилди.

Унда ўқувчи-ёшлар учун спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Машғулотлар давомида ёшларнинг ушбу спорт турига бўлган қизиқишлари юқори даражада эканлиги намоён бўлди. Ўқувчи- ёшлар ушбу спорт турини мукаммал ўрганиш ва ташкил этиладиган тўгаракларга аъзо бўлиш истагини билдиришди.

Шунингдек, 1-сонли касб-ҳунар мактабида ўқувчилар билан суҳбатлашилиб, дарс ва амалиёт жараёнлари билан танишилди.

Уйчи тумани ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан "Ёшлар дафтари"да турувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 29 нафар ёшга тикув машинаси топширилди.

Тадбирда туман ҳокими Ш.Мусаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси А.Алоходжаев ҳамда сектор раҳбарлари қатнашиб, тикув машиналарини тақдим қилишди.

угун Уйчи туман ҳокимлигида 8-11 сентябрь кунлари Наманган шаҳрида белбоғли кураш бўйича бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган уйчиликлар полвонларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Ш.Мусаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси А.Алоходжаев ҳамда сектор раҳбарлари қатнашдилар.

Уйчи туманидаги 16-мактабда оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда Республика маънавият ва маъифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова, мутахассис Дилмурод Абдиқаҳҳаров, Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма театри хонандаси, эл суйган хонанда Ҳамиджон Маллабоев, мактаб директори Ҳусниддин Маҳмудовлар иштирок этдилар.

✍️ Тадбир давомида ""Унутмас мени боғим" мавзусида ўтказилган иншолар танловида ғолиб бўлган ва тадбирда фаоллик кўрсатган ўқувчилар "Ташаккурнома" билан тақдирланди.

Подкатегории