Уйчи туманидаги 16-мактабда оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда Республика маънавият ва маъифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова, мутахассис Дилмурод Абдиқаҳҳаров, Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма театри хонандаси, эл суйган хонанда Ҳамиджон Маллабоев, мактаб директори Ҳусниддин Маҳмудовлар иштирок этдилар.

✍️ Тадбир давомида ""Унутмас мени боғим" мавзусида ўтказилган иншолар танловида ғолиб бўлган ва тадбирда фаоллик кўрсатган ўқувчилар "Ташаккурнома" билан тақдирланди.