Наманган вилояти Уйчи туманида жойлашган 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида вилоят Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан спорт тадбири ташкил этилди.

Унда ўқувчи-ёшлар учун спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Машғулотлар давомида ёшларнинг ушбу спорт турига бўлган қизиқишлари юқори даражада эканлиги намоён бўлди. Ўқувчи- ёшлар ушбу спорт турини мукаммал ўрганиш ва ташкил этиладиган тўгаракларга аъзо бўлиш истагини билдиришди.

Шунингдек, 1-сонли касб-ҳунар мактабида ўқувчилар билан суҳбатлашилиб, дарс ва амалиёт жараёнлари билан танишилди.