Уйчи туманидаги 3-секторда жойлашган “Қумтепа” кичик саноат зонаси 3,1 гектар майдонни эгаллаб, 20,2 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳозирга қадар 9 та лойиҳа ишга тушди.

Айник кунларда мазкур саноат зонасида қурилиш жараёнлари давом этмоқда. Мазкур саноат зонасида жами 250 та доимий иш ўрни яратилади.