Уйчи тумани "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" маблағлари ҳисобидан "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклиф учун маблағ ажратиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 августдаги ПҚ-3917-сон ҳамда "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон ҳамда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг "Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида" 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" маблағлари ҳисобидан "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифни кўриб чиқиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР        ҚИЛАДИ:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджет маълумотларинингочиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чоратадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 августдаги ПҚ-3917-сон ҳамда "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон ҳамда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг "Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида" 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" маблағлари ҳисобидан жорий йил 24 августдан 17 сентябргача бўлган муддат давомида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлардан Уйчи тумани Чуртук МФЙ Ўрикзор кўчасини асфальтлаш (таклиф ID рақами 0890600045) ҳаражатлари учун 840,0 (саккиз юз қирқ) миллион сўм, тумандаги Хожиобод МФЙда жойлашган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 37-ОП биносини таъмирлаш (таклиф ID рақами 0890600036) ҳаражатлари учун 990,0 (тўққиз юз тўқсон) миллион сўм, тумандаги 5-сонли умумтаълим мактабида юқори ва бошланғич синф хоналарини пол қисмини таъмирлаш (таклиф ID рақами 0890600057) ҳаражатлари учун 700,0 (етти юз) миллион сўм, тумандаги 20-сонли умумтаълим мактабига замонавий компьютер, интерактив доска ва бошқа техникалар сотиб олиш (таклиф ID рақами 0890600269) ҳаражатлари учун 200,0 (икки юз) миллион сўм, тумандаги 15-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг овқатланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий ошхона биносини қуриш (таклиф ID рақами 0890600033) ҳаражатлари учун 850,0 (саккиз юз эллик) миллион сўм, тумандаги Қумтепа МФЙ Ўзбекистон (Ал Хоразмий) кўчасини асфальтлаш (таклиф ID рақами 0890600017) ҳаражатлари учун 950,0 (тўққиз юз эллик) миллион сўм, тумандаги Ёркатай МФЙ ҳудудида жойлашган Тиббиёт бирлашмасига қарашли Силга қарши курашиш диспансери биносини таъмирлаш (таклиф ID рақами 0890600039) ҳаражатлари учун 900,0 (тўққиз юз) миллион сўм, тумандаги 26-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилар учун замонавий, усти ёпиқ, сунъий футбол мажмуаси қуриш (таклиф ID рақами 0890600190) ҳаражатлари учун 600,0 (олти юз) миллион сўм, тумандаги 37-сонли умумтаълим мактабида янги қурилаётган ошхонани (ошхона анжомлари) жиҳозлаш (таклиф ID рақами 0890600006) ҳаражатлари учун 400 (тўрт юз) миллион сўм, жами туман бўйича 6430,0 (олти миллиард тўрт юз ўттиз) миллион сўм маблағ ажратилсин.
  • Ҳаражатларни амалга оширишга масъул ташкилотлар раҳбарлари туман халқтаълими бўлими (Мўминов), туман тиббиёт бирлашмаси (Мамаджанова), туман ободонлаштириш бошқармаси (Рахматулла)ларга:

  • ажратилган маблағ доирасида белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш;
  • молиялаштириш манбасини очиш учун ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганҳужжатларни туман молия бўлими ва туман ғазначилик бўлинмасига тақдим этиш;
  • ажратилган маблағдан тўғри, мақсадли ва самарали фойдаланилишини, ўзвақтида ва самарали ишлатилиши юзасидан молиявий ҳисоботлар асосида тизимли ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларига кўра, ишлатилмаган ва иқтисод қилинган маблағларни туман маҳаллий бюджетига қайтариш чораларини кўрсинлар.

  • Туман молия бўлими (Холмирзаев)га бюджет ҳаражатлар режасига белгилангантартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш, туман ғазначилик бўлинмаси (Орзибоев)га тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш вазифалари топширилсин.
  • Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари туман КенгашинингМаҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Хожимирзаева) ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Нурматов) зиммасига юклатилсин.

                     Kengash raisi                                                Sh.Musayev