Янгиликлар
Уйчи туманида 2023 йил ҳосили учун 6295 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилиши кўзда тутилган. Шундан 5739 гектари ғўза қатор орасига, 556 гектари очиқ майдонга экилади.
Бугунги кунга келиб, “Қизилровот ирригатор” СИУ ҳудудидаги “Хўжабод соф толаси” ФХда 5 гектар, “Уйчи адир баҳори” ФХда 7 гектар, “Қодиржон Баҳодир боғи” ФХда10 гектар очиқ майдонга, “Уйчи Гулистон” ММТП ҳудудидаги “Сахий Баҳодир” ФХда 10 гектар, “Марҳабо Сардор ниҳоли” ФХда 6 гектар ғўза қатор орасига буғдой экилиб, ушбу экилган майдонларни суғоришга тайёрланмоқда.
Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Ҳуррият МФЙда нуронийлар ва фаоллар вакиллари билан мулоқот жонли ҳамда самимий руҳда ўтди.
-Сизларнинг дуоингиз ва маслаҳатингизни олгани келдик,-деди Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров. - Бамаслаҳат иш қилсак, натижа ҳам яхши бўлади.Бугун ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолидан сизлар қанчалар розисизлар? Улар билан елкама-елка туриб, ҳар бир муаммоингизни ечишга ҳаракат қиламиз. Бугун маҳаллада нуронийларимиз учун чойхона, ёшлар учун спорт майдони бўлса, маҳалла ўз биносига эга бўлса, кўчаларимиз обод, йўлларимиз равон бўлса, биз ҳам мақсадимизга эришган бўламиз.
Мулоқот давомида бир неча таклифлар айтилди. Хусусан, 36-мактабга қўшимча бино зарурлиги, маҳалла учун тезроқ бино қурилиши зарурлиги таъкидланди.
Учрашувда сектор вакили, туман ДСИ бошлиғининг ўринбосари М.Қодиров ҳам сўзга чиқди.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙда ёшлар билан учрашув ташкилланди.
Туман ҳокими Ш.Мусаев ёшларнинг орзу ва мақсадлари билан қизиқди. Бўш вақтни мазмунли ўтказиш бўйича тавсияларини берди. Ёшларнинг муаммолари бўйича таклифлар назоратга олинди.
Бугун 1-касб-ҳунар мактабининг 1, 2-босқич ўқувчилари билан ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича умумпрофилактик тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари қўмитасининг вилоят бош мутахассиси З.Отаев, туман ҳокимлиги, 1-касб-ҳунар мактаб ходимлари билан биргаликда маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда "Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш", "Ёшлар таълим-тарбияси, уларни турли ёт мафкуралар таъсиридан асраш","Ўз жонига қасд қилиш", "Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш" каби мавзуларда тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнгида мавзуга оид "САРОБ" номли видеоролик намойиш этилди.
Рустамжон Саидов. Ўнҳаятлик маърифатпарвар бу инсон кўп йиллар 3-мактабга директорлик қилди. Туман сайлов комиссияси раиси бўлиб фаолият кўрсатди. Айни вақтда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими фаоли.
Бўлим бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев фаол фахрий Рустамжон Саидовни шукрона куни билан қутлаб, ўз совғасини тақдим қилди.






