Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Ҳуррият МФЙда нуронийлар ва фаоллар вакиллари билан мулоқот жонли ҳамда самимий руҳда ўтди.

-Сизларнинг дуоингиз ва маслаҳатингизни олгани келдик,-деди Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров. - Бамаслаҳат иш қилсак, натижа ҳам яхши бўлади.Бугун ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолидан сизлар қанчалар розисизлар? Улар билан елкама-елка туриб, ҳар бир муаммоингизни ечишга ҳаракат қиламиз. Бугун маҳаллада нуронийларимиз учун чойхона, ёшлар учун спорт майдони бўлса, маҳалла ўз биносига эга бўлса, кўчаларимиз обод, йўлларимиз равон бўлса, биз ҳам мақсадимизга эришган бўламиз.

Мулоқот давомида бир неча таклифлар айтилди. Хусусан, 36-мактабга қўшимча бино зарурлиги, маҳалла учун тезроқ бино қурилиши зарурлиги таъкидланди.

Учрашувда сектор вакили, туман ДСИ бошлиғининг ўринбосари М.Қодиров ҳам сўзга чиқди.