16-мактабда юқори синф ўқувчилари ўртасида дарс жараёнларида уяли алоқа воситалари(телефон)дан фойдаланмаслик, ўғил болаларнинг кийиниши, юриш-туриш одоби, дарс машғулотларини сабабсиз қолдирмаслик бўйича тарғибот ўтказилди.

Тарғибот тадбирида ММИБ директор ўринбосари Сардор Усмонов, ҳудуд профилактика инспектори Қ.Тўхтасинов, ЧҚБТ раҳбари О.Раҳмоновлар иштирок этдилар.

Уйчи туман ички ишлар бўлимининг собиқ икки қаватли биноси туман ахборот кутубхона маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Боғ МФЙ ихтиёрига берилди. Айни вақтда бу ерда таъмирлаш ишлари якунланмоқда.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун ушбу даргоҳга ташриф буюриб, мазкур маскан ҳақиқий маънавият ва маърифат ўчоғи, ёшларнинг севимли масканига айланиши учун таклифларини билдирди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бугун Уйчи туманининг 2-сектори ҳудудида жойлашган Ёркатай кичик саноат зонасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Мазкур саноат зонасида умумий қиймати 115 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Сув, электр, йўл масаласидаги муаммолар бартараф этилди. Бу ерда 861 та янги иш ўрни яратилади.

"Agro sof zaxira" МЧЖда 5 млрд. сўмлик тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ерда 100 та ишчи ўрни яратилади. Айни вақтда сўнгги пардозлаш ишлари ҳам ниҳояланмоқда. "Мega fayz teks" МЧЖ томонидан 2 млрд.сўмлик тикувчилик фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди.

Вилоят раҳбари ҳар икки корхона фаолияти билан танишиб, саноат зонасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Уйчи деҳқон бозори. Бунёдкорлик ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Сотувчи ва харидорлар учун қулай шарт -шароитлар яратиш асосий мақсад. Тез орада қурилиш ишлари якунланса, аҳоли учун қулайликлар яратилади.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари икки кундирки, бозор ҳудудида иш олиб боришмоқда. Йўлларни тартибга келтириш, шағаллаштириш ва асфальт қилишга тайёрлаш жараёнлари бошлангани барчани қувонтирмоқда.

Уйчи туманида "Наманган қалқон" махсус гуруҳ нодавлат таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

"Умид ниҳоллари" болалар оромгоҳида фаолиятини бошлаган муассасага ҳозирда 130 нафар ўқувчи қабул қилинди. Унда сўзга чиққан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Нурматов, туман ҳокимининг ўринбосари С. Аҳмадалиева, Наманган вилояти МИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Х. Хидиров, туман ХТБ мудири М. Мўминовлар ушбу ҳарбий йўналишдаги мактаб ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.

Подкатегории