йчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев 1-сектор ҳудудида жойлашган Олмурут, Бўяғон МФЙ фуқаролари билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тингламоқда.

Мулоқот давомида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

АКЛИФЛАР ЭЪТИБОРГА ОЛИНАДИ

Навбатдаги мулоқот манзили Ғайрат МФЙ бўлди.

Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев 1-сектор ҳудудидаги мазкур маҳалланинг фуқаролари ҳамда фаоллари билан яқиндан мулоқотда бўлди.Уларнинг дард-ўйи, муаммо ва таклифларини тинглаб, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан тегишли тартибда ўрганилиб,ҳал этилишни билдирди.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Иттифоқ МФЙда аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммолар нималардан иборат?

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилмурод Нурматов мазкур маҳалланинг фуқаролари ҳамда фаоллари билан суҳбатлашиб, уларнинг таклифларини тинглади.

Ўз ўрнида йўлларни шағаллаштириш, асфальтлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича муаммоларни бартараф этиш мақсадида режалар белгилаб олинди.

Аҳоли билан мулоқотлар давом этмоқда.

ҲАР БИР МУАММО ЕЧИЛАДИ

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Деҳқонобод МФЙда жорий йилда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Йўллар асфальтланди, янги электр тармоқлари тортилди, тиббиёт пункти иш бошлади. Ўйингоҳ замонавий спорт комплексига айлантирилди.

Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев 1-сектор ҳудудидаги мазкур маҳалланинг фуқаролари ҳамда фаоллари билан учрашди. Учрашув давомида таклифлар тингланиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.

Уйчи тумани ҳокими Ш. Мусаев, вилоятдан бириктирилган вакил, вилоят ғазначилик бошқармаси бошлиғи А.Тўраев 1-сектор биносида Қашқар, Кесканёр МФЙлари   ҳудудидаги мазкур маҳалланинг фуқаролари ҳамда фаоллари билан учрашдилар. Маҳалладаги муаммолар бўйича таклифлар тингланди.

АҲОЛИ ТАКЛИФЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида учрашувлар ташкил қилиниб, муаммо ва таклифлар ўрганилмоқда.

Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Мусаев, вилоятдан бириктирилган вакил, вилоят ғазначилик бошқармаси бошлиғи А.Тўраев Қаҳрамон МФЙда фуқаролар билан мулоқотда бўлишди.

Учрашувда маҳалладаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан очиқ мулоқот қилиниб, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ҳудудни инфратузилмасини ўзгартириш, маҳаллани обод қилиш учун муаммолар ўртага ташланди.

"ЭЗГУЛИК"ДА НИМА ГАПЛАР?

Уйчи тумани ҳокими Ш. Мусаев, вилоятдан бириктирилган вакил, вилоят ғазначилик бошқармаси бошлиғи А.Тўраев 1-сектор ҳудудидаги Эзгулик МФЙда фуқаролар билан яқиндан суҳбатлашишди.

Мулоқот чоғида йўлларни шағаллаштириш, асфальтлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, темир-бетон таянчлар ўрнатиш бўйича таклифлар ёзиб олинди.

ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТ

"Халқимиз розилигини таъминлаш, бугун одамлар учун муносиб шарт-шароитларни яратиш эзгу мақсадимиз",- деди Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев 1-сектор ҳудудидаги Хизробод МФЙда фуқаролар билан бўлган учрашувда.

Фаоллар вакиллари бўлаётган ўзгаришлардан мамнунликларини билдириб, таклиф ва муаммоларни айтишди.

"Билдирилган барча таклифлар, албатта, ижобий ҳал этилиши чораларини кўрамиз. Бугун Юртбошимиз томонидан қўйилаётган талаб ҳам шу",-деди туманимиз раҳбари.

Учрашувда вилоятдан бириктирилган вакил, вилоят ғазначилик бошқармаси бошлиғи А.Тўраев иштирок этди.

Уйчи тумани ҳокими Ш. Мусаев 1-сектор ҳудудидаги Мустақиллик МФЙ фаоллари, фуқарлар ҳамда депутатлар билан яқиндан мулоқотда бўлди.

-Маҳалламизда олиб борилаётган ишларнинг кўлами кенг,-дейди вилоят Кенгаши депутати Нафиса Мамасолиева.-Аммо бугун фуқароларимизни ўйлантираётган ва ечимини кутаётган муаммолар ҳам талайгина. Уларни қанча тез бартараф этсак, яшаш ва ишлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратилишини таъминласак бугун фуқароларимиз розилигини таъминлаган бўламиз.

Учрашув давомида бидирилган барча таклиф ва муаммолар ечими бўйича келгусида қилинадиган режалар белгиланди.

Бугунги кунда туманимизда “Аёллар дафтари”нинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизлар тоифасига рўйхатга олинган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Туман маҳалла марказида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилмурод Нурматов, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Толибжон Мирзабоевлар “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролардан 5 нафарига субсидия асосида тикув машинаси топширишди.

-Мен учун бугунги тикув машинаси муносиб совға бўлди, -дейди Бояғон МФЙда яшовчи Дилбар Холматова . –Анчадан бери оиламизга қўшимча даромад келтиришни мақсад қилиб юргандим. Мана, бугун ниятим амалга ошди. Энди янги тикув машинасидан самарали фойдаланиб, аёллар либоси, пардалар тикиб, рўзғоримни бутлайман.

Маълумки, ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари республика ҳудудида “Профилактика куни” деб белгиланган.

Уйчи туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан “Давомат” тадбири доирасида тумандаги 18-, 20-,26-, 41- мактабларда ташкил этилди.

Ўқувчиларга таълим масканларидаги давомат, мактаб низомида белгиланган уст-бошга риоя қилиш, телефонлар олиб келмаслик, интернетда урф бўлаётган, инсон умрига зомин бўлувчи ҳар хил разил ўйинлар хусусида профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Туманннинг Ёркатай маҳалла фуқаролар йиғини биноси маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан қурилмоқда. Бундан ташқари, Исломобод МФЙ биноси ҳомийлик асосида қуриб битказилмоқда. Умид МФЙ биноси давлат хусусий шерикчилик асосида тадбиркор томонидан замонавий усулда қуриб битказилмоқда.

"Обод қишлоқ" дастурига киритилган Янгиер ҳамда Ўнҳаят маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янгидан замонавий, барча қулайликларга эга бинолар ушбу йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Уйчи туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими.

Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолининго дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди.

Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бугун мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан Кесканёр маҳалласида хонадонбай ўрганишларни олиб борди. Фуқаролар билан суҳатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Ҳудуддаги 24-мактабгача таълим ташкилотида бўлиниб, яратилган шароитлар билан танишилди ва келгуси режалар белгиланди.

Подкатегории