Бугунги кунда туманимизда “Аёллар дафтари”нинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизлар тоифасига рўйхатга олинган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Туман маҳалла марказида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилмурод Нурматов, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Толибжон Мирзабоевлар “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролардан 5 нафарига субсидия асосида тикув машинаси топширишди.
-Мен учун бугунги тикув машинаси муносиб совға бўлди, -дейди Бояғон МФЙда яшовчи Дилбар Холматова . –Анчадан бери оиламизга қўшимча даромад келтиришни мақсад қилиб юргандим. Мана, бугун ниятим амалга ошди. Энди янги тикув машинасидан самарали фойдаланиб, аёллар либоси, пардалар тикиб, рўзғоримни бутлайман.






