Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолининго дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди.
Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бугун мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан Кесканёр маҳалласида хонадонбай ўрганишларни олиб борди. Фуқаролар билан суҳатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ҳал этиш чоралари кўрилди.
Ҳудуддаги 24-мактабгача таълим ташкилотида бўлиниб, яратилган шароитлар билан танишилди ва келгуси режалар белгиланди.






