Туманннинг Ёркатай маҳалла фуқаролар йиғини биноси маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан қурилмоқда. Бундан ташқари, Исломобод МФЙ биноси ҳомийлик асосида қуриб битказилмоқда. Умид МФЙ биноси давлат хусусий шерикчилик асосида тадбиркор томонидан замонавий усулда қуриб битказилмоқда.

"Обод қишлоқ" дастурига киритилган Янгиер ҳамда Ўнҳаят маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янгидан замонавий, барча қулайликларга эга бинолар ушбу йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Уйчи туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими.