Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев сектор ҳудудидаги Умид маҳалласида яшовчи фуқаролар билан оммавий сайёр қабул ўтказди.

Унда 42 нафар фуқаро қатнашди.Фуқаролар томонидан 10 хил турли мазмундаги мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. 6 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олиниб, мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.