Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бугун эрта тонгдан Уйчи туманида пахта йиғим-теримининг ташкил этилиши ҳамда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Дастлаб “Умрзақов Жаҳонгир”, “Хосиятхон она”, "Умид 2001" фермер хўжаликларида теримни ташкил этилиши жараёнлари билан танишилди, отряд раҳбарлари билан суҳбатлашилди.

Маълумот учун, жорий йилдаУйчи тумани деҳқонлари жами 5869 гектар майдонда ғўза парваришлашди. Мақсад 22181 тонна пахта етиштириб, 45 центердан ҳосил олиш.

Тола" фермер хўжалиги миришкорлари жорий йилда 44 гектар майдонда мўл-кўл пахта етиштирдилар. 46 центнерлик маррани кўзлаган пахтакорлар теримни ҳам уюшқоқликда бошлашди.

Дала бошида бир бош жонлиқ сўйилиб, дуолар қилинди.

Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги "Боғишамол Уйчи" фермер хўжалиги раҳбари Адҳаммирза Ҳожимирзаев 20 гектар майдонда пахта етиштирди. Бир туп ғўзада қирқта чаноқ, яна йигирмата бўлиқ кўсак санаш мумкин.

Уйчи туман ИИБ бошлиғи, сектор раҳбари Фурқат Мирзаев мазкур фермер хўжалигида бўлиб, теримни ташкил этиш жараёнлари билан танишди.