Уйчи туманидаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантаналар кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Жорий йилда тумандаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабида 40 800 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Шундан 4557 нафари 1-синф ўқувчиларидир. Уларга Президент совғаси сифатида ўқув қуролларидан иборат совғалар топширилди.
1-сектор ҳудудидаги 9-мактабда бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатнашди ва барчани байрам билан самимий табриклади. Мактабга илк бор қадам қўйган 75 нафар биринчи синф ўқувчисига Президент совғаси топширилди. Шундан сўнг туман ҳокими 11-синфда бир соат “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусидаги илк дарсни ўтиб берди.
Туман ҳокими мактаб жамоасига китоблардан иборат совғасини тақдим қилди.






