Уйчи тумани ички ишлар бўлими томонидан навбатдаги кенг қамровли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарорига асосан 25 август пайшанба куни Уйчи тумани ички ишлар бўлими томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирлари ташкил этилди.

Тадбир туманнинг криминоген вазияти оғир бўлган 14 та маҳалла ҳудудида 4 та йўналишда ўтказилиб, тасдиқланган тақсимотга асосан тадбирга 223 нафар, шундан 89 нафар ички ишлар органлари ходимлари, 5 нафар Миллий гвардия, 17 нафар фавқулодда вазиятлар, 18 нафар газ ва электр таъминоти ходимлари, 25 нафар тиббиёт, 40 нафар маҳалла раислари, 12 нафар диний идора вакиллари жалб қилинди.

Бўлим бошлиғининг ўринбосари томонидан тадбир иштирокчиларига ўтказиладиган ташкилий тадбирларни тизимли ўтказиш юзасидан йўриқнома берилди.

🔘Жорий йилнинг 25 август санаси ЎзХДП туман кенгаши ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Оила ва хотин-қизлар туман бўлими, “Нуронийлар” жамғармаси туман Кенгаши ҳамкорликда тумандаги фаол аёллар иштирокида “Аёллар билан юзма-юз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

🔘Мазкур учурашувда маърузачилар томонидан ёшларга тарбиявий таъсир кўрсатиш, ажримларни олдини олиш, обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёлларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш юзасидан сўз юритилди.

🔘Якунда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш борасидаги ишлар келишиб олинди. Шунингдек хотин-қизларнинг дунёвий, илмий, ахлоқий билимларини ошириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида самарали меҳнат қилаётган бир қатор фаол аёллар фаолияти эътироф этилиб, уларга ташаккурномалар топширилди.

Уйчи тумани марказидаги "Мустақиллик боғи"да мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан байрамга тайёргарлик ишлари бошланди.

Туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда боғ масъуллари томонидан дарахтларга шакл бериш, дарахтларнинг остки қисмини оқлаш, ҳудудда тозалов ишлари олиб борилмоқда.Йўлаклар тартибга келтирилмоқда.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев боғда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, мутасаддиларга навбатдаги вазифаларни белгилаб берди.

Уйчи туманидаги 17-давлат мактабгача таълим ташкилоти “Файзиобод само сервис” МЧЖ томонидан 6 млрд. 284 миллион сўм маблағ эвазига капитал қайта таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилмоқда.

210 ўринли мазкур муассаса биноларида ички пардозлаш, сантехника, электромонтаж, кафеллаш ишлари давом этмоқда. Бинонинг том қисми профнастил билан ёпилди. Иссиқлик таъминоти, тоза ичимлик суви тармоқлари тўлиқ янгиланди. 9 та ёзги айвонча ва ўйин майдонлари барпо этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари қўмитасининг Уйчи туманидаги бош мутахассиси Ж.Қосимов, Мусулмонлар идораси вакили, туман бош имом-хатиби О.Исақов, 16,20-мактабларнинг директорлари А.Нуриддинов, Ҳ.Маҳмудов, Машад ва Исломобод МФЙлари раислари, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида туман халқ таълим бўлими ходимлари ҳамда Машад МФЙ ҳудудидаги фуқаролар билан маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ислом динининг моҳияти, дин ниқоби остидаги ҳаракатлар, дунёдаги вазият, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамлик ва бунинг асоси бўлган диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик таъминланаётгани ҳақида сўз юритилди. Шу билан биргаликда учрашувда ёшлар таълим-тарбияси, уларни турли ёт мафкуралар таъсиридан асраш, ўз жонига қасд қилиш каби мавзуларда тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида мавзуга оид "САРОБ" номли видеоролик намойиш этилди.

Подкатегории