Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари қўмитасининг Уйчи туманидаги бош мутахассиси Ж.Қосимов, Мусулмонлар идораси вакили, туман бош имом-хатиби О.Исақов, 16,20-мактабларнинг директорлари А.Нуриддинов, Ҳ.Маҳмудов, Машад ва Исломобод МФЙлари раислари, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида туман халқ таълим бўлими ходимлари ҳамда Машад МФЙ ҳудудидаги фуқаролар билан маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ислом динининг моҳияти, дин ниқоби остидаги ҳаракатлар, дунёдаги вазият, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамлик ва бунинг асоси бўлган диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик таъминланаётгани ҳақида сўз юритилди. Шу билан биргаликда учрашувда ёшлар таълим-тарбияси, уларни турли ёт мафкуралар таъсиридан асраш, ўз жонига қасд қилиш каби мавзуларда тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида мавзуга оид "САРОБ" номли видеоролик намойиш этилди.