Уйчи туманидаги 17-давлат мактабгача таълим ташкилоти “Файзиобод само сервис” МЧЖ томонидан 6 млрд. 284 миллион сўм маблағ эвазига капитал қайта таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилмоқда.
210 ўринли мазкур муассаса биноларида ички пардозлаш, сантехника, электромонтаж, кафеллаш ишлари давом этмоқда. Бинонинг том қисми профнастил билан ёпилди. Иссиқлик таъминоти, тоза ичимлик суви тармоқлари тўлиқ янгиланди. 9 та ёзги айвонча ва ўйин майдонлари барпо этилди.






