Янгиликлар
Пахта йиғим-терими яқинлашмоқда. Мавсумни беталафот ўтказиш, ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун бугун пухта ҳозирлик кўрилиши зарур.
Бугун туман марказидаги МТПда мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишилди. Дефолиацияни намунали ташкил қилиш бўйича тегишли тавсиялар берилди
Уйчи тумани 1-сектор биносида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев ёшлар вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатлари ва таклифларини тинглади. Учрашув давомида мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.
Бугун Наманганда 30 мингдан зиёд тадбиркорлик субьектлари фаолият олиб бормоқда. Айнан давлатимиз раҳбарининг тадбиркорни қўллаб-қувватлаш борасидаги қарор ва фармонлари натижасида шу йилни ўзида 7 700 та янги корхоналар иш бошлади. Муҳими 23 мингга яқин иш ўринлари яратилди.
Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли учун иш ўринлари ярашиш, экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллийлаштириш борасида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ наманганлик тадбиркорлар Президентимиз ва халқ эътирофи бўлган “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонларини вилоят ҳокими топширди.
Тадбиркор бой бўлса, халк бой бўлишини янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли кўрсатди. 20 августни тадбиркорлар куни деб белгиланиши эса ишбилармонларга янги қанот берди. Президентимизнинг ўтган йил тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотда берилган имтиёзлар, яратилган янги имконият майдони бугун Наманганда ҳам янги тадбиркорларни кашф этди, улар сафини кенгайтирди.
Вилоятда ҳафтани ҳар чоршанба куни тадбиркорлар куни деб белгиланиши ва вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти натижасида мингга яқин мурожатлар ўрганилиб, уларнинг 91 фоизи ҳал этилди.
Бугун тадбиркорликнинг турли йўналишларида намунали фаолият олиб бораётган йирик ва кичик бизнес вакилларини Президентимиз қарори билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳам соҳа эгаларига куч, шижоат бергани рост.
Меҳнатлар эътирофи янги илҳомга йўл, янги ғояларга эшик очиши бор гап. Сўзга чиққан тадбиркорлар айнан тадбиркорлик муҳити бугун тадбиркорларни бор сармоясини қўрқмай сарфлашга, йирик лойиҳаларни ишга солиш имконини берганини айтиб, муҳими тадбирокрлар ортида муҳтарам Президентимиз борлиги ва эътибор кундан-кун кучайиб бораётганини эътироф этиб, ташаккур изҳор этдилар.
✅ Ҳолингдан хабар олиб, кўнгил сўрашса, қалбинг тоғдек унади, гап йўқловдаги бериладиган ҳадяда эмас, муҳими, маънавий қўллаб-қувватлашда...✅ 2022 йил 19 август куни Республика маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмасининг бир гуруҳ тарғиботчилари томонидан тумандаги 2-касб ҳунар мактабига ташриф буюриб, бир неча йиллардан буён туманнинг ижтимоий ривожланишида муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган маънавият фидойиси Ҳ.Бозорова билан учрашиб, фаолиятини эътироф этдилар.
Бирлашган маданият марказида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида белгилаб берган топшириқларига асосан аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда томорқа хизмати корхоналари фаолиятини такомиллаштириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Мулоқотда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этди.






