Бирлашган маданият марказида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида белгилаб берган топшириқларига асосан аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда томорқа хизмати корхоналари фаолиятини такомиллаштириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Мулоқотда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этди.






