✅ Ҳолингдан хабар олиб, кўнгил сўрашса, қалбинг тоғдек унади, гап йўқловдаги бериладиган ҳадяда эмас, муҳими, маънавий қўллаб-қувватлашда...✅ 2022 йил 19 август куни Республика маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмасининг бир гуруҳ тарғиботчилари томонидан тумандаги 2-касб ҳунар мактабига ташриф буюриб, бир неча йиллардан буён туманнинг ижтимоий ривожланишида муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган маънавият фидойиси Ҳ.Бозорова билан учрашиб, фаолиятини эътироф этдилар.






