Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 20-apreldagi “Yoshlarning tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va bandligiga koʻmaklashish, ularni ijtimoiy himoya qilish hamda boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni ijrosi doirasida mahallalarda yosh tadbirkorlar safi ko‘paytirilmoqda. Bugun Qo‘rg‘oncha mahallasi Yoshlar yetakchisi G‘.Mahmudov hamda hokim yordamchisi M.Siddiqov tomonidan mahalla hududida tadbirkorlik bilan shug‘ullanayotgan yoshlar muammolari o‘rganildi. Murojaatlari tinglanib, bartaraf etildi

Тўламаган бўлсангиз, шошилинг? Акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланади!

Ўзини ҳурмат қилган, инсофли солиқ тўловчилар солиқ тақвимининг барча саналаридан хабардор. Солиқларни фақат тадбиркорлар ёки корхона ва ташкилотлар тўлайди, деб фикр юритиш нотўғри. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига мувофиқ: “Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар”. Жисмоний шахслар тўлаши керак бўлган солиқларга мол-мулк ва ер солиғи киради. Ушбу солиқлардан тушадиган тушумлар маҳаллий бюджетнинг манбаи ҳисобланади. Мазкур маблағлар ободонлаштириш, ижтимоий объектлар ва стратегик муҳим соҳаларни ривожлантиришга сарфланади. Шу сабабли, фуқароларнинг солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариши ва маҳаллий ҳокимиятларнинг мақсадли харажатлари – бу жамиятнинг хавфсиз, фаровон ва илғор ҳаёти кафолатидир. Эслатиб ўтамиз: 2020 йилдан бошлаб мол-мулк ва ер солиғи тўловчиларга қулайлик яратиш учун икки тўлов санаси белгиланган. Бу янги таҳриридаги Солиқ кодексининг 423- ва 440-моддаларда акс эттирилган: “Солиқ даври учун солиқни тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилади.” Ҳурматли солиқ тўловчилар! Давлат солиқ қўмитаси Сизларга қулайлик яратиш мақсадида ер солиғи ва мол-мулк солиғини уйдан чиқмай, масофадан туриб тўлаш имкониятини тақдим этади. Замонавий технологиялардан фойдаланинг! Мазкур солиқларни банк кассаларидан ташқари, қуйидагилар орқали масофадан тўлаш мумкин: – СОЛИҚ мобил иловаси; – мй.солиқ.уз сайти; – мобил тўлов иловалари. Муҳим эслатма: жисмоний шахслар ҳисобланган солиқларни белгиланган муддатда тўламаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланади ва суд орқали мажбурий ундирувга қаратилади! Шундай экан, Сиз ўз мажбуриятингизни шу бугуноқ адо этинг! Зеро, вақтида тўланган солиқлар ҳотиржамлик гаровидир! УЙЧИ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙда яшовчи фуқаролар кеча бўлиб ўтган сайёр қабулда сектор раҳбарига тоза ичимлик суви таъминотидаги муаммо бўйича мурожаат қилишган эди.

Бугун мазкур муаммо жойида ҳал этилди. Сектор раҳбари, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Уйчи туман бўлими бошлиғи Одилжон Мамасайитов маҳаллада бўлиб, носозликни бартараф этиш чораларини кўришди ва қирқдан зиёд хонадонга сув келтирилди. Бундан аҳоли беҳад мамнун.

Бугун Уйчи туманидаги 1-сектор биносида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев, ҳокимнинг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Сайёр қабул давомида мурожаатлар тингланди. Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Сайёр қабулда қурилиш, электр, йўл, сув, саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.

Бугун Янгиҳаёт МФЙда фуқароларнинг сув масаласидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Наманган вилояти Уйчи туманида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсумини юқори савияда ташкил этиш бўйича маҳалла етакчилари учун ўқув семинари ўтказилди.✅Семинарда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, спортни ривожлантириш бўлими масъуллари иштирок этишди. Ўқув семинар давомида "Беш ташаббус олимпиадаси" нинг 2 мавсумини ҳамкор ташкилотлар билан кенг қамровда ва юқори савияда ташкил қилиниши бўйича муҳокамалар олиб борилди. Маҳалла етакчилари томонидан берилган таклифлар ўрганилиб, улар бўйича режали дастурлар ишлаб чиқилиши келишиб олинди.

✅👉Семинардан сўнг маҳалла етакчилари 5 ташаббус олимпиадасининг 2-мавсумига киритилган миллий кураш спорт тури бўйича амалий тушунчалар олишди ва етакчилар ўртасида спортнинг ВОЛЕЙБОЛ, СТРИТБОЛ турлари бўйича мусобақа ўтказилиб, ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тақдирландилар.

Подкатегории