Янгиликлар
Уйчи туманида ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ''Яшил макон'' умуммиллий лойиҳаси доирасида туман марказий кўчаларида ва ташкил этилган яшил ҳудудларга экилган манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари бегона ўтлардан тозаланиб, суғориш ишлари олиб борилмокда.
Ушбу амалий ишларни сифатли олиб борилишида кенг жамоатчилик, депутатлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг назорати ўрнатилган.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Деҳқонобод МФЙда "Профилактика куни" муносабати билан профилактика ҳисобида турувчи, муқаддам судланган бир нафар фуқаронинг оилавий можароси ўрганиб чиқилди. 32-мактабда ўқув йилининг бошланиши, маҳаллада тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, мактаб формаси, референдум, ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этиш каби масалаларни кўриб чиқилиб, ота-оналар билан тарғибот ишлари олиб борилди.
Уйчи туманидаги умумтаълим мактабларида жорий ўқув йилида 40800 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади.Улардан 2935 нафарини босқичма босқич ҳомийлар кўмагида мактаб формаси билан таъминлаш кўзда тутилган. Биринчи навбатда кам таъминланган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оила фарзандларидан 599 нафарига мактаб формасини етказиб бериш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 200 нафари ана шундай имкониятдан баҳраманд бўлди.
Бугун туман ҳокимлигида 120 нафар ўқувчига ҳомийлар ва саховатпеша ташкилотлар раҳбарлари кўмагида мактаб формаси тарқатилди. Тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев сўзга чиқиб, ўқувчиларга ўқишларида омад тилади.
Туман ҳокимлиги биноси ёнида ярмарка ташкил қилиниб, янги намунадаги мактаб формасининг арзон нархларда сотуви йўлга қўйилди. Бундан ота-оналар ҳам мамнун.
Уйчи туманидаги Истиқлол, Қувурбоши, Чўртук маҳалла фуқаролар йиғинларида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсирига тушиб қолиш, ажрим, эрта турмуш, жиноятчиликнинг олдини олиш мавзуларида суҳбатлашилди. Вилоят ҳокимлигининг котибият мудири М.Абдураззаков, Чортоқ туман ҳокимлигининг бош мутахассиси Ф.Режаббоев, Мусулмонлар идораси вакили, туман бош имом-хатиби О.Исақов, туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар, туман бош отинойиси М.Мамаджанова, Чўртук МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар ишлари агентлиги, МФЙ нуронийлари, отинойилар қатнашдилар.
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Ўнҳаят МФЙда жойлашган 4-мактабгача таълим ташкилотининг 140 ўринли биноси мукаммал қайта таъмирланмоқда.
“Сифат кафолат стандарт сервис” МЧЖ томонидан 1 млрд. 842 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланаётган муассасада замонавий шарт-шароитлар яратилади. Ҳозирда иссиқлик таъминоти, электр, сув тармоқлари тўлиқ янгиланди. Ички таъмирлаш, сантехника, кафеллаш ишлари жадал кетяпти. Хоналар тахтали пол қилинади. Бинонинг олди фасади базальт утиплитель бўлиши ичкарида қишин-ёзин мўътадил ҳароратни таъминлаш имконини беради.
Қўшимча қоровулхона, қозонхона қурилди, 8х4,5 ҳажмда бассейн, сув ҳовузи таъмирланмоқда. Тўртта ўйин майдони қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган омбор таъмирланади. Боғча ташқисидаги 63 метр жой темир тўсиқ билан ўралади.






