Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Ўнҳаят МФЙда жойлашган 4-мактабгача таълим ташкилотининг 140 ўринли биноси мукаммал қайта таъмирланмоқда.

“Сифат кафолат стандарт сервис” МЧЖ томонидан 1 млрд. 842 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланаётган муассасада замонавий шарт-шароитлар яратилади. Ҳозирда иссиқлик таъминоти, электр, сув тармоқлари тўлиқ янгиланди. Ички таъмирлаш, сантехника, кафеллаш ишлари жадал кетяпти. Хоналар тахтали пол қилинади. Бинонинг олди фасади базальт утиплитель бўлиши ичкарида қишин-ёзин мўътадил ҳароратни таъминлаш имконини беради.

Қўшимча қоровулхона, қозонхона қурилди, 8х4,5 ҳажмда бассейн, сув ҳовузи таъмирланмоқда. Тўртта ўйин майдони қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган омбор таъмирланади. Боғча ташқисидаги 63 метр жой темир тўсиқ билан ўралади.