Янгиликлар
Уйчи туманининг 2-сектори ҳудудида жойлашган Ёркатай кичик саноат зонасида умумий қиймати 115 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Сув, электр, йўл масаласидаги муаммолар бартараф этилди. Бу ерда 861 та янги иш ўрни яратилади.
Бугун вилоят прокуратурасининг тадбиркорлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, туман ҳокими, туман прокурори мазкур саноат зонасида бўлиб, лойиҳа эгалари билан суҳбатлашишди, уларнинг мурожаатларини тинглашди ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар беришди.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Туман ҳокими фахрийлар гуруҳи томонидан Мирзо Улуғбек ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларида ғўза парвариши бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Наманган дон ва дуккакли экинлар тажриба хўжалигида ҳудудидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида агротехник тадбирларнинг бажарилиши бўйича тавсиялар берилди. Ҳозирги кунда ғўза зараркунандаларига қарши биолигик ва кимёвий ишлов бериш, чала чеканка ва бегона ўтларни тозалаш, ғўзани чанқатмай суғориш, танлаб суғориш, шарбат оқизиш бўйича тавсиялар берилди.
Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари Исломжон Бозорбоев, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаламов қатнашиб, пахтачиликда "Зарбдор 30 кунликда"ги зарур вазифаларни белгилаб бердилар.
Уйчи туманидаги Эзгулик МФЙда навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ёшлар вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатлари ва таклифларини тинглади. Тадбир давомида ўнга яқин мурожаат келиб тушди. НамДУ талабаси Мухлиса Абдураимованинг контракт тўлови бўйича, Гулчеҳра Абдулаҳадованинг “Саховат ва кўмак” жамғармасидан пул маблағи ажратиш, Гавҳарой Отахонованинг электр энергияси тўловини амалга оширишда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
Учрашув давомида қолган мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.
Бугун туман прокуратураси ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида туман ДСИ биносида тумандаги 38 та тадбиркорлик субъекти билан Солиқ кодекси ва шу соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорларга берилган имтиёзлар юзасидан учрашув ўтказилди.
Тадбирда туман ДСИ бошлиғи Х.Бобоев, туман прокурорининг ёрдамчиси А.Туйчиев ва бошқа соҳага масъуллар иштирок этиб, имтиёзга эга корхоналарга берилган имтиёзлардан фойдаланиши ҳамда уларнинг мавжуд муаммолари тўғрисида суҳбатлашдилар.
Шу каби учрашувда бугунги кунда Солиқ кодекси ва шу соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар бўйича тадбиркорлик субъектларига тушунтириш берилиб, имтиёзлардан фойдаланиш тартиби юзасидан видеолавҳа қўйилди, тадбиркорларга буклетлар тарқатилди.
Тадбир давомида Бояғон МФЙда жойлашган “Рефлех” хусусий шифохонасига берилган солиқ имтиёзлари натижасида бугунги кунда амалга оширилган ишлар ва яратилган янги иш жойлари билан яқиндан танишилди.
Аҳоли рўйҳхатга олиш тадбири мустақиллик йилларида илк бор бутун Республика миқёсида ўтказилиши инобатга олган ҳолда, унга пухта тайёргарлик кўриш ишлари амалга оширилиши керак. Бунда албатта ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганилиб келинмоқда. Бу борада тажрибалари кўп давлатлар танлаб олинган. Илгариги бўлиб ўтган аҳолини рўйхатга олиш тадбири билан албатта бугунги аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фарқлар мавжуд. Ривожланган давлатлар энг камида 10 йилда 1 маротаба аҳолисини рўйхатга олиш ишлари ўтказса албатта саволларни ўзлари учун керакли маълумотлар асосида амалга оширадилар. Бизда бугунги кунда аҳолини рўйхатга олишда 3 та босқичда амалга оширилади. 1- босқичда Тайёргарлик кўриш ишлари бўлиб ўтади. Аҳолини рўйхатга олишда саволнома олволиб уйма уй юриб рўйхатга олишдан олдин уларни қай тартибда рўйхатга олишлар, ҳужжатларни сақлаш тартиблари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиблари,қонунлар, саволнома шакллари ва шунга ўхшаш ҳужжатлар ишлаб чиқиш лозим бо֥ълади. Бизда бугунги кунда 22 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган.2-босқичда шу норматив ҳужжатларда белгиланган тартибларга асосан уйма уй юрга ҳолда аҳолини рўйхатдан ўтказилади.3- босқичда якуний маълумотларни эълон қилишдан иборат.Туман аҳолини рўйхатга олиш бўлими






