Уйчи туманидаги "Турсунбой ота" мажмуасида икки нафар болакай - Мустафо ва Темурбекларнинг ҳатна тўйи бўлиб ўтди. Тадбиркор Зулхумор Болтабоева ташаббуси ва ҳомийлигида ўтган мазкур шодиёнада болажонлар дилдан яйрашди. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев тўйболаларни қутлаб, дуолар қилди, тадбиркорга миннатдорчилик билдирди.

Туманимизда шундай савобталаб инсонлар сафи кенгаяверсин

Уйчи туманининг 1-сектори ҳудудида жойлашган Янгиер МФЙ "Обод қишлоқ" дастури доирасида обод бўлиб бормоқда. Бу ерда айни кунларда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Кўчалар, йўл бўйларини тартибга келтириш, дарахтлар остки қисмини оқлаш, деворларни таъмирлаш, йўлларни тартибга келтириш ишлари уюшқоқликда олиб борилмоқда.

Уйчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи Дилмурод Жўраев, туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Аҳадулла Раҳматулла бошчилигидаги жамоа бу хайрли ташаббусда фидойилик кўрсатмоқда.

Инсон қадри учун

ПИРУ БАДАВЛАТЛАР

Турсунбой ота Худойбердиев туманимиз фаолларидан. Отахон нуронийлар жамоатчилик кенгашининг аъзоси сифатида ҳамон ёшлар таълим-тарбияси, маҳаллани ободонлаштириш, соғлом муҳитни яратишда фаоллик кўрсатиб келмоқдалдар.

Шу кунларда отахон ўзининг қутлуғ ёшини қарши олди. "Шаршара" дам олиш масканида уюштирилган тадбирда маҳалала ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдирди ва "Табрикнома"ни топширди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган 71-08/79 рақамли “Қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси асосида “ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ: БУ СИЗ ВА БИЗ” мавзусида ёшлар ўртасида танлов ўтказилди.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Бирлашган маданият марказида бўлиб ўтган танловда Қаҳрамон, Олмурут, Кесканёр, Қашқар МФЙларининг ёшлардан иборат жамоаси беллашди. Танловдан ўрин олган шартларда Қаҳрамон МФЙнинг “Ҳур қизлар” жамоаси ғолибликка эришиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринлар Кесканёр ва Олмурут МФЙлари жамоаларига насиб этди.

“Кексаларни эъзозлаш” жамоат фонди Уйчи тумани филиали томонидан ташкил қилинган мазкур танлов ғолибларини лойиҳа координатори Неъматилла Раҳимов табриклаб, диплом ҳамда китоблар жамланмасини тақдим қилди.

Республикамиз бўйлаб “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Референдумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тарғибот тадбирларини амалга ошириш мақсадида жойларда референдум ташкилотчилари иштирокида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур жараён Уйчи туманида ҳам ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси ҳамда Адлия вазирлигининг ”Референдум қонунчилиги ва амалиёти бўйича” ўқув-амалий қўлланмаси асосида бир гуруҳ тренерлар фаолият олиб бормоқда.

Хусусан, 13-19 июль кунлари тренерлар томонидан тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтаётган ўқув жараёнларида референдум ўтказувчи участка комиссия раиси, ўринбосари ва котиблигига номзодларга Референдумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича амалга ошириши лозим бўлган вазифалар тўғрисида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, референдум ўтказувчи участка комиссияларини тузиш тартиби ва уларнинг асосий жиҳатлари, референдумда овоз берувчи фуқаролар ҳамда муддатидан олдин овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати билан ишлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш, референдум ўтказувчи участка комиссиясининг фаолияти, референдум участкасида овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш, референдум ўтказувчи участка комиссиясининг оммавий ахборот воситалари вакиллари, кузатувчилар, жамоат тартибини сақлашга масъул идоралар вакиллари билан ҳамкорлиги ҳақида тушунчалар берилди. Ўқувлар режа-жадвал асосида давом этмоқда.

Э.ЮНУСОВА,Уйчи туман рефендум штаби аъзоси.

Подкатегории