Янгиликлар
Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев сектор ҳудудида жойлашган Иттифой МФЙда фуқараолар билан учрашди. Уларнинг мурожаатларини тинглаб, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, оилавий ажримлар, жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар тарбияси мавзуларида мулоҳазалар билдирди.
Бугун Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Зиёкор МФЙда яшовчи, “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролардан 30 нафари Чортоқ туманидаги Балиқли кўл ҳамда Султон Увайс Қароний зиёратгоҳларига йўл олишди.
Туман ҳокимлиги, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими, туман ободонлаштири бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу саёҳат унинг иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.
Уйчи тумани Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Файзиобод қурилиш сервис" МЧЖ томонидан 1 та 7 қаватли 102 хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Уйчи туман маданият марказида ижтимоий -маънавий муҳитни соғломлаштириш, жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Имом хатиблар, отинойилар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари, мактаб директорлари иштирокидаги йиғилишда келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатнашди ва сўзга чиқди.
🔰Оилада юксак маънавий муҳитни ташкил этиш жуда муҳим. Бунда оила аъзоларининг, айниқса, эр-хотиннинг ўзаро муроса-мадорага бориши, ғазаби келганда уни енгиши ва ширин сўзли бўлиши, шу билан бирга, оилавий сирларни кўчага олиб чиқмаслиги сингари бир қатор омиллар жуда катта аҳамият касб этади.
Уйчи туман маҳалла маркази фаоллар залида туман ҳокими ўринбосарлари Аброр Собиров, Саидахон Аҳмадалиева, туман яраштириш комиссияси аъзолари томонидан ажрим ёқасига келиб қолган 18 та оила муҳокама этилди.
Жумладан: ❇️ 4 та оила яраштирилди. ❇️ 8 та оилага муҳлат берилди.❇️ 3 та оилани масаласи туман ФХДЁ бўлимига ҳавола қилинди. ✅3 та оила Учқўрғон туманлараро Фуқаролик судига йўналтирилди.
Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли ташкил топгандан буён ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш борасида салмоқли ўзгаришлар бўлди.






