Уйчи туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида "Оқ йўл сенга, битирувчи!" тадбири бўлиб ўтди.

Жорий йилда илк бор мазкур мактабни 224 нафар ўқувчи олтита мутахассислик бўйича тамомлаб, ҳаётга йўлланма олмоқда. Улардан 36 нафари имтиёзли диплом олиш шарафига мушарраф бўлди.

Битирувчиларни ҳаётларидаги қувончли кун билан мактаб директори Д. Хўжаев, туман ҳокимлиги вакили Д.Абдиқаҳҳаров, туман ИИБ вакиллари табриклаб, дипломларни топширишди. Шунингдек, фаол ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома”лар тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорининг 1-иловасига мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бошлаб 14 та туман ва шаҳарларда Аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиш вазифаси юклатилган бўлиб, бугунги кунда ушбу бўлимларга суҳбат асосида ходимлар танлаб олинди ва улар 1 июль кунидан бошлаб ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.Бўлимнинг асосий вазифалари нималардан иборат бўлади?Бўлимнинг асосий вазифалари рўйхатга олиш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш ва уни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш;халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона рўйхатга олиш методологиясини ҳамда рўйхатга олиш варағи шаклларини амалиётга тадбиқ этиш;маъмурий-ҳудудий бирликлар рўйхати ва чегараларини аниқлаштириш, кадастр органларидан картографик материалларни қабул қилиб олиш ва регистраторлар ҳамда рўйхатга олувчиларни хариталар билан таъминлаш;рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказишга вақтинча жалб этиладиган ходимларни танлаш ва уларни ўқитиш;рўйхатга олиш жараёнларида шахсга доир маълумотларни йиғиш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда махфийлигини таъминлаш;Бугунги кунда шу йилнинг 1 августидан 1сентябрига қадар аҳоли пунктларида уй-жой рўйхатини тузиш, харитадаги хонадонларни ўрганиш ишлари амалга оширилишини, бунда иш билан банд бўлмаган, хохловчи вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар рўйхатлари комиссия томонидан шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирда иштирок этмоқчи бўлган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни туман шаҳар комиссиялари ёки статистика бўлимларига мурожаат этишлари мумкин. Ушбу тадбирда иштирок этган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўланишини маълум қиламиз.Аҳолини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этинг. Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўлинг! Илҳомжон Юсупов, Уйчи туман аҳолини рўйхатга олиш бўлим бошлиғи.

Бугун туман ҳокимлигида халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 53-сессияси бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуджон Парпиев, туман адлия бўлими бошлиғи Элиёр Тошматовларнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасини ташкил этиш ҳақида”ги маърузалари тингланди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саида Аҳмадалиева “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “ Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармонининг туманда ижроси ҳақида”, “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш таклифлари тўғрисида" маълумот берди.

Сессияда“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқаришни такомиллаштириш ва коммунал хизматлар кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 47-сонли қарорларининг туманда ижроси ҳақида”, “2022 йилда ички йўлларни таъмирлаш дастурининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”, “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида”, “Тумандаги секторлар раҳбарларининг аҳолини эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш “Темир дафтар” асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳақида”, “Халқ депутатлари туман Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия раисининг ахбороти” каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

1-3 июль кунлари Қирғизистон давлатининг Чўлпон-ота шаҳрида карате бўйича Осиё чемпионати мусобақасида Уйчи туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби каратечилари фахрли ўринларни олишди.

1.Мўйдинов Акбаржон10-11 ёш -30 кг. 3-ўрин2.Жабборалиев Ҳусанбек12-13 ёш -35 кг. 1-ўрин3.Солиев Сардорбек12-13 ёш -40 кг 3-ўрин4.Равшанбеков Давронбек14-15 ёш -43 кг 3-ўрин5.Собиржонова Кумушхон10-11 ёш -38 кг 3-ўрин

Мураббийлар Ҳасанбой Мамасолиев ҳамда Мирзохид Юлдашевларнинг шогирдларига омад тилаймиз

Ижтимоий тармоқларда Бу ҳеч қандай уруш бўлаётган жой эмас! Бу Наманган вилояти, Уйчи туманига қарашли Жийдакапа қишлоғидаги далаларни экиндан сўнг ёқиб юборилмоқда ҳалос дея тарқалган хабарга Расмий муносабат. Ҳурматли вилоятимиз фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда фуқаролар диққатига!

🚒“ Ғалла -2022” мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантиради.

Сомон пояларини дала майданлоридан йиғиб олиш ва ташишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ва керакли тавсияларга риоя килинг...

🚛-Сомон - пояларини ташиш вақтида транспорт воситаларига сомонни ортиқча юкламасликни.

🚜-Ташиш вақтидаги автотранспортлар (трактор ва бошқалар)да учқун қайтаргичлардан фойдаланишни.

🚭-Ғалла майдонидаги сомон-пояларини йиғиб олиш ва ташиш вақтида тамаки махсулотини чекиш қатьий таьқиқланади.

Шу билан бирга ғалладан бўшаган ерлар ва сомон қолдиқларини ёқиб юбормаслик ҳақида огоҳлантиради.

Бу каби холатга йўл қўйилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Мамурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Она табиатни асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир!!! Наманган ФВБ Ахборот хизмати.

Подкатегории