Бугун туман ҳокимлигида халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 53-сессияси бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуджон Парпиев, туман адлия бўлими бошлиғи Элиёр Тошматовларнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасини ташкил этиш ҳақида”ги маърузалари тингланди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саида Аҳмадалиева “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “ Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармонининг туманда ижроси ҳақида”, “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш таклифлари тўғрисида" маълумот берди.

Сессияда“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқаришни такомиллаштириш ва коммунал хизматлар кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 47-сонли қарорларининг туманда ижроси ҳақида”, “2022 йилда ички йўлларни таъмирлаш дастурининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”, “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида”, “Тумандаги секторлар раҳбарларининг аҳолини эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш “Темир дафтар” асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳақида”, “Халқ депутатлари туман Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия раисининг ахбороти” каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.