Ижтимоий тармоқларда Бу ҳеч қандай уруш бўлаётган жой эмас! Бу Наманган вилояти, Уйчи туманига қарашли Жийдакапа қишлоғидаги далаларни экиндан сўнг ёқиб юборилмоқда ҳалос дея тарқалган хабарга Расмий муносабат. Ҳурматли вилоятимиз фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда фуқаролар диққатига!

🚒“ Ғалла -2022” мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантиради.

Сомон пояларини дала майданлоридан йиғиб олиш ва ташишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ва керакли тавсияларга риоя килинг...

🚛-Сомон - пояларини ташиш вақтида транспорт воситаларига сомонни ортиқча юкламасликни.

🚜-Ташиш вақтидаги автотранспортлар (трактор ва бошқалар)да учқун қайтаргичлардан фойдаланишни.

🚭-Ғалла майдонидаги сомон-пояларини йиғиб олиш ва ташиш вақтида тамаки махсулотини чекиш қатьий таьқиқланади.

Шу билан бирга ғалладан бўшаган ерлар ва сомон қолдиқларини ёқиб юбормаслик ҳақида огоҳлантиради.

Бу каби холатга йўл қўйилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Мамурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Она табиатни асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир!!! Наманган ФВБ Ахборот хизмати.