Янгиликлар
Агротехника тадбирларини вақтида ўтказиш ҳосилдорликни оширади
Уйчилик кўпни кўрган, тажрибали деҳқонлар 2022 йилда ғўзадан мўл ҳосил етиштириш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Шу мақсадда ерни «тўйдириш»га, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу эса ўз навбатида ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.
Бугун эрта тонгдан Уйчи туманидаги «Қашқалдоқ Беруний» СИУ ҳудудидаги «Машад соҳибкори» фермер хўжалигида ғўзани чеканка килиш масаласига бағишланган туман семинари бўлиб ўтди.
Муҳим агротехник тадбирлардан бири - чеканка ва ғўза зараркунандаларига қарши курашиш масалалари муҳокама қилинган ушбу семинарда туман ҳокими Ш.Мусаев, вилоятдан туманга бириктирилган вакил фахрий мутахассис Х.Хатамов, фахрийлар, ММТП раислари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Маълумот учун, туманда 155 та фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, жами 5869 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Жорий мавсумда 23769 тонна пахта ҳосили олиш кўзланмоқда.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 53-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуджон Парпиев, туман адлия бўлими бошлиғи Элиёр Тошматовларнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасини ташкил этиш ҳақида”ги маърузалари тингланмоқда.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан музокаралар бўлди.
Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саида Аҳмадалиева “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “ Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармонининг туманда ижроси ҳақида”, “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш таклифлари тўғрисида" маълумот берди.
Бугун эрта тонгдан Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган Мулла Йўлдош Тўрабой ўғли Хилватий зиёратгоҳида МФЙ раиси Т. Маҳмудов бошчилигида 14-мактабни 1991 йилда битирган собиқ битирувчилар ташаббуси ва ҳомийлигида ҳашар ташкил этилди.
Унда 20 нафардан ортиқ собиқ синфдошлар қатнашишмоқда.
САХОВАТИНГИЗГА БАЛЛИ!
“Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларининг қурбонига айланиб қолманг” шиори остида Уйчи тумани ИИБ профилактика инспектори, лейтенант Собитхон Эргашев тарғибот тадбирлари ўтказди.
Аҳолини ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш мақсадида Баландариқ маҳалласида жойлашган савдо дўконлари ва бошқа жамоат жойларида ҳам бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган буклетлар тарқатилиб, аҳоли ўртасида жиноятчиликка қарши кескин курашиш муҳитини яратиш юзасидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
🔹Уйчи туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида ёшлар орасида миллий маънавиятимиз, бой тариҳимизни кенг тарғиб қилиш, буюк аждодлар ҳаёти ва ижоди ҳақидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида Жалолиддин Мангуберди ҳаёти юзасидан иншолар танлови ўтказилди.
🔹Мазкур танлов давомида Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Давлат рамзлари билимдони” мавзусида савол-жавоблар бўлди. Иншолар танлови якунига кўра бадиий гимнастика тўгараги аъзоси М.Рустамжанова биринчи, Ш.Холбаева иккинчи, Н.Маҳмуджонова учинчи ўринларни эгаллашди. Ш.Маҳмуджонова, Л.Каримовлар “Энг билимдон ёшлар” деб топилди.
🔹Якунда ғолибларга Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, муассаса директори Ш.Абдуллаевалар томонидан турли даражадаги дипломлар ва китоблар топширилди.






