Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 53-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуджон Парпиев, туман адлия бўлими бошлиғи Элиёр Тошматовларнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасини ташкил этиш ҳақида”ги маърузалари тингланмоқда.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан музокаралар бўлди.

Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саида Аҳмадалиева “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “ Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармонининг туманда ижроси ҳақида”, “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш таклифлари тўғрисида" маълумот берди.