Янгиликлар
Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев соҳа мутахассислари билан биргаликда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
"Миразиз нурли замин" фермер хўжалигида ғўза агротехникаси, ғўзани бегона ўтлардан тозалаш, чеканка қилиш, биомаҳсулотлардан фойдаланиб, зараркунандаларга қарши курашиш каби амалга оширилиши лозим бўлган ишларни жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Деҳқонобод МФЙда "Ideal Nam Sity" МЧЖ томонидан 500 миллион сўм маблағ эвазига спорт комплекси қурилиши бошланди.
Умумий майдони 4750 квадратметр бўлган мазкур иншоотнинг 2479 квадратметрида спорт комплекси қурилади. Бу 38х22 ҳажмда мини стадион, 16х16 ҳажмда стритбол майдончаси, 11х20 ҳажмдаги теннис корти, 9х12 ҳажмда WORKOUT майдонини қамраб олади. Мазкур комплексни Мустақиллик байрамига қадар қуриб, битказиш режалаштирилган.
Бугун мазкур объектда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Муродхўжаев, туман ҳокими Ш.Мусаев бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишдилар.
Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров Бўстон маҳалласида яшовчи ёшлар билан учрашишди. Унда 6 нафар ёш томонидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 нафар ёшнинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. 2 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олиниб, мутасадди ташкилотларга йўналтирилди. Бу каби учрашувлар секторнинг ҳар бир маҳалласида ташкил этилмоқда.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ 13-ЯНГИЧЕК, 20-ҚУМТЕПА САЙЛОВ ОКРУГЛАРИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАР ДЕПУТАТЛИГИГА САЙЛОВ КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20- ва 93-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил26 августдаги 1033-сонли “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига, халқ депутатлари туман Кенгашининг2022 йил 4 июлдаги VI-53-82-6-86-K/22-сонли қарорига асосан,туман сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 4 июлдаги VI-53-82-6-86-K/22-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. 13-Янгичек, 20-Қумтепа округларида бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайловни 2022 йил 7 август куни ўтказиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳудудий махсус комиссиясининг хулосаси сўралсин.
3. 13-Янгичек, 20-Қумтепа округлари ҳудудидаги маҳаллалар, кўчаларнинг рўйхати ва сайловчилар сони ҳақидаги маълумотлар махсус комиссияга тақдим этилсин.
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Ш.Абдуллаева зиммасига юклатилсин.
Туман сайлов комиссияси раиси А.НАЖМИДДИНОВ.Уйчи шаҳарчаси,2022 йил 7 июль.
Кеча телеграм каналимиз орқали Боғ МФЙ ҳудудида жойлашган саломатлик йўлакчасидаги тартибсизлик бўйича қилинган мурожаатга (https://t.me/uychihokimligi/43346?single) Уйчи туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаев ўз ўрнида муносабат билдириб, йўллар тартибга келтирилганлигини маълум қилдилар.
Фуқаролар мурожаатига ўз вақтида қайтарилган жавоб ва амалий иш учун миннатдорчилик билдирамиз. Бундан бошқа соҳа мутасаддилари ҳам ўрнак олишса чакки бўлмасди.






