Уйчи тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Деҳқонобод МФЙда "Ideal Nam Sity" МЧЖ томонидан 500 миллион сўм маблағ эвазига спорт комплекси қурилиши бошланди.

Умумий майдони 4750 квадратметр бўлган мазкур иншоотнинг 2479 квадратметрида спорт комплекси қурилади. Бу 38х22 ҳажмда мини стадион, 16х16 ҳажмда стритбол майдончаси, 11х20 ҳажмдаги теннис корти, 9х12 ҳажмда WORKOUT майдонини қамраб олади. Мазкур комплексни Мустақиллик байрамига қадар қуриб, битказиш режалаштирилган.

Бугун мазкур объектда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Муродхўжаев, туман ҳокими Ш.Мусаев бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишдилар.