Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев ҳамда туман ҳокимининг  ўринбосари Аброр Собиров Бўстон маҳалласида яшовчи ёшлар билан учрашишди. Унда 6 нафар ёш томонидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 нафар ёшнинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди.  2 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олиниб, мутасадди ташкилотларга йўналтирилди. Бу каби учрашувлар секторнинг ҳар бир маҳалласида ташкил этилмоқда.