Ана шу шиор остида Уйчи туманида ҳам маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Инсон қадрини улуғлаш, аввало, аёлга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, мўътабар оналарни эъзозлаш, опа-сингилларни қадрлаш мақсадида ташкил этилган «Мунис ва мукаррам аёлларга эҳтиром” мавзуидаги аёллар фестивалида кўтаринки руҳ намоён бўлди.

Уйчи тумани 4-сектор биносида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда туман ҳокими ўринбосарларининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилмоқда.

Қабул давомида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашиб, мурожаатларни тинглашмоқда. Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилиб, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда.

Сайёр қабулда электр, йўл, уй-жой, саломатлигини тиклаш каби масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.

Қабул давом этмоқда.

Уйчи туманидаги дон ва дуккакли ўсимликлар ИТИ Наманган илмий тажриба станциясида Учқўрғон, Норин, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон ва Косонсой туманлари кластер корхонасининг тегишли мутахассислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида семинар-йиғилиш бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг топшириғига асосан Агрохизматлар маркази ва илмий-тадқиқот институтлари, уларнинг тажриба станциялари олимлари билан биргаликда ҳозирги кунда Республикамизда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши сабабли қишлоқ хўжалиги экинларини сақлаш ва ўз муддатида агротехник тадбирларни тўғри қўллаш бўйича навбатдаги вазифалар белгиланди.

Японлар балконда помидор етиштиришмоқда, қопда картошка парваришламоқда, кўпқаватли уйлар томида гулзорлар барпо қилинган. “Дом”да яшаб, овқатга ишлатиладиган кўкатларни балконда ўстираётганига нима дейсиз? Чунки уларда ер танқис, ҳар қарич ер ҳисобда, ҳар қарич ернинг эгаси бор.

Бизда-чи? Бизда эса ариқда сув оқиб турган шароитда баъзи томорқалар бўш турибди ёки янтоқ босиб ётибди. Тўғри, кейинги пайтда томорқачиликка эътибор анча юксалди, аммо ҳалиям жуда кўп ерларимизга экин экилмасдан, бўш, қаровсиз ётганига кишининг ичи ачийди. Ахир бугунги кунда биз лоқайд бўлишга, ернинг умрини ўтказиб юборишга ҳаққимиз йўқ. Дунёда глобал инқироз рўй бераётган шундай таҳликали вақтда бизнинг юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун имконият ҳам шарт-шароит ҳам мавжуд. Фақат ҳар қарич ерни хазина билиб, иш юритиш талаб этилади, холос.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида18 июль куни озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу ҳақда батафсил фикр юритилди.

Дунёда озиқ-овқат танқислиги кучайиб, экспортга қўйилаётган чекловлар ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни чуқурлаштираётгани, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинаётгани айтиб ўтилди.

Мамлакатимизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқатга сарфланади. Шу боис бундай маҳсулотларни кўпайтириб, нарх-навонинг аҳоли рўзғорига таъсирини юмшатиш чоралари кўриш зарур. Шу йил бошида 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳоли учун ажратилгани ва одамларга уруғ, кўчат ва ўғитдан ёрдамлашиш бўйича “Томорқа хизмати” йўлга қўйилгани ҳамда томорқаларда маҳсулот етиштириш учун жорий йилнинг ўзида 400 миллиард сўм имтиёзли кредитлар берилгани мисол тариқасида айтиб ўтилди.

Йиғилишда туман ва маҳаллалардаги ижобий тажрибалар билан бирга камчиликлар ҳам рўй-рост танқид қилинди. Хусусан, 80 минг гектар ердан 16 минг гектари аҳолидан узоқ ва суғориш қийин жойда бўлгани сабабли эгасини топмагани, шу боис ҳокимларга бундай ерларни аҳоли учун қулай майдонларга алмаштириш вазифаси топширилди.

Давлатимиз раҳбари аҳоли таклифлари асосида янги имкониятларни белгилаб берди. Йил якунигача яна 20 минг гектар, келгуси йилда 100 минг гектар экин майдони аҳоли учун ажратилиши таъкидланди.

Бинобарин, бу имкониятдан унумли фойдаланилса, қўшимча 1 миллион 200 минг аҳолини банд қилиш учун шароит яратилади, энг асосийси, агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат ва ишсизлар масаласини бемалол ҳал қилса бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Сув таъминоти оғир маҳаллаларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори 150 миллион сўмгача оширилиши белгиланди. Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғистонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилади. Қудуқ қазишга гидрогеологик хулосалар 2025 йилга қадар бепул берилади. Сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича бериладиган субсидиялар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ этилади.

Шу йиғилишда билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, айтмоқчиманки, агар мавжуд ерлардан оқилона фойдаланишни ташкил этсак, бизда ҳеч қачон озиқ-овқат танқислиги бўлмайди. Демак юртимизда бозорлар тўкинлиги ва арзонлиги ўзимизга, ўз меҳнатимиз ва саъй-ҳаракатимизга боғлиқ. Буни ҳеч қачон ёддан чиқармаслигимиз лозим.

Барно Мирзамова,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

❇️Юртимизда инсон қадрини улуғлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, фуқароларнинг мурожаатлари қонуний тартибда кўриб чиқилиб, тегишлилиги бўйича ҳал этилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, кўплаб инсонларнинг муаммо ва масалаларига ижобий ечим топиляпти.

🔷 Қўрғонча маҳалласида ҳам аҳоли мурожаатлари ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли томонидан ўрганилмоқда. Ёшлар, аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича тушунчалар берилмоқда.

Подкатегории