ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ 13-ЯНГИЧЕК, 20-ҚУМТЕПА САЙЛОВ ОКРУГЛАРИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАР ДЕПУТАТЛИГИГА САЙЛОВ КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20- ва 93-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил26 августдаги 1033-сонли “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига, халқ депутатлари туман Кенгашининг2022 йил 4 июлдаги VI-53-82-6-86-K/22-сонли қарорига асосан,туман сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 4 июлдаги VI-53-82-6-86-K/22-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. 13-Янгичек, 20-Қумтепа округларида бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайловни 2022 йил 7 август куни ўтказиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳудудий махсус комиссиясининг хулосаси сўралсин.
3. 13-Янгичек, 20-Қумтепа округлари ҳудудидаги маҳаллалар, кўчаларнинг рўйхати ва сайловчилар сони ҳақидаги маълумотлар махсус комиссияга тақдим этилсин.
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Ш.Абдуллаева зиммасига юклатилсин.
Туман сайлов комиссияси раиси А.НАЖМИДДИНОВ.Уйчи шаҳарчаси,2022 йил 7 июль.






