Уйчи туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида "Оқ йўл сенга, битирувчи!" тадбири бўлиб ўтди.
Жорий йилда илк бор мазкур мактабни 224 нафар ўқувчи олтита мутахассислик бўйича тамомлаб, ҳаётга йўлланма олмоқда. Улардан 36 нафари имтиёзли диплом олиш шарафига мушарраф бўлди.
Битирувчиларни ҳаётларидаги қувончли кун билан мактаб директори Д. Хўжаев, туман ҳокимлиги вакили Д.Абдиқаҳҳаров, туман ИИБ вакиллари табриклаб, дипломларни топширишди. Шунингдек, фаол ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома”лар тақдим этилди.






