Республикамиз бўйлаб “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Референдумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тарғибот тадбирларини амалга ошириш мақсадида жойларда референдум ташкилотчилари иштирокида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур жараён Уйчи туманида ҳам ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси ҳамда Адлия вазирлигининг ”Референдум қонунчилиги ва амалиёти бўйича” ўқув-амалий қўлланмаси асосида бир гуруҳ тренерлар фаолият олиб бормоқда.

Хусусан, 13-19 июль кунлари тренерлар томонидан тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтаётган ўқув жараёнларида референдум ўтказувчи участка комиссия раиси, ўринбосари ва котиблигига номзодларга Референдумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича амалга ошириши лозим бўлган вазифалар тўғрисида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, референдум ўтказувчи участка комиссияларини тузиш тартиби ва уларнинг асосий жиҳатлари, референдумда овоз берувчи фуқаролар ҳамда муддатидан олдин овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати билан ишлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш, референдум ўтказувчи участка комиссиясининг фаолияти, референдум участкасида овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш, референдум ўтказувчи участка комиссиясининг оммавий ахборот воситалари вакиллари, кузатувчилар, жамоат тартибини сақлашга масъул идоралар вакиллари билан ҳамкорлиги ҳақида тушунчалар берилди. Ўқувлар режа-жадвал асосида давом этмоқда.

Э.ЮНУСОВА,Уйчи туман рефендум штаби аъзоси.