Uychi tumani IIB JXX HPB profilaktika inspektorlari tomonidan joylarda jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning oldini olish bo'yicha profilaktik targ'ibot-tushuntirish ishlari davom etmoqda.

G'ayrat mahallasiga xizmat ko'rsatuvchi profilaktika inspektori kapitan E.Davlatov tomonidan fuqarolarning huquqiy savodxonligini oshirishga doir profilaktik targ‘ibotlar olib borilib, firibgarlik, o‘g‘irlik va kiber jinoyatchilik qurboniga aylanib qolmaslik yo‘llari tushuntirildi.

Уйчи тумани "Мевазор" МФЙда Ғайрат маданият маркази ходимлари, ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК! " шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.

Аҳоли ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган "МУСТАҚИЛ ЮРТ ОҚШОМИ" номли маданий-мусиқий тадбирда "Бинафша" бадиий ҳаваскорлик жамоаси хонандаси А.Аҳмаджанов маданий хизмат кўрсатди.Дастур барчага манзур бўлди.

"Обод қишлоқ" дастури доирасида обод бўлиб бораётган Уйчи тумани 1-сектори ҳудудидаги Янгиер МФЙда туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев хонадонбай ўрганиш ишларини олиб борди.

Қурилиш, йўл, сув ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан муаммолар ўрганилди, мурожаатлар тингланди. Хонадон эгалари билан мулоқотлар олиб борилиб, уларни ўйлантираётган муаммолар ечими бўйича суҳбатлашилди.

Уйчи туманининг 1-сектори ҳудудида жойлашган Янгиер МФЙ "Обод қишлоқ" дастури доирасида обод бўлиб бормоқда. Бу ерда айни кунларда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бугун мазкур маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарларига навбатдаги вазифаларни белгилаб берди.

Фуқаролар билан мулоқот давомида мурожаатлар тингланиб, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ

ЎТКАЗУВЧИ 13-ЯНГИЧЕК, 20-ҚУМТЕПА ОКРУГЛАРИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАР ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси туман кенгаши, Ўзбекистон Экологик партияси туман партия ташкилоти, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман кенгаши, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман кенгаши,  Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгашлари томонидан халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 90,  91, 92–моддаларига мувофиқ, туман сайлов комиссияси

ҚАРОР   ҚИЛАДИ :

 

  • Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзодлар этиб қуйидагилар рўйхатга олинсин:

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили

Партияга мансублиги

Эгаллаб турган лавозими

Доимий яшаш жойи

Номзод кўрсатган сиёсий партиянинг номи

13-ЯНГИЧЕК ОКРУГИ

Отаханова Фаридахон Дадахановна

1972

Ўзбекистон “Адолат” СДП

38-мактаб ўқитувчиси

Уйчи тумани

Ўзбекистон “Адолат”  СДП

Раҳимов Жохонгир Неъматуллаевич

1974

Ўзбекистон Экологик партияси

Наманган вилоят Жет Кун До федерациясининг раиси

Уйчи тумани

Ўзбекистон Экологик партияси

Исақова Моҳидил Хусанбой қизи

1992 йил

ЎЗЛИДЕП

ТИҲ ЎЗЛИДЕП Уйчи туман кенгаши раиси

Уйчи тумани

ТИҲ ЎЗЛИДЕП

Рахимов Дилшодбек Иззатуллаевич

1973

ЎзХДП

Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими навбатчи фельдшер анестезисти

Уйчи тумани

ЎзХДП

 

20- ҚУМТЕПА ОКРУГИ

Исмойилов Рахмонберди Мирзанематович

1972

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қумтепа МФЙ раиси

Уйчи тумани

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Шожалилов Собитхон Нишонбаевич

1961

Ўзбекистон Экологик партияси

Пенсионер

Уйчи тумани

Ўзбекистон Экологик партияси

Умидуллаев Жавлонбек Улуғбек ўғли

1993

ТИҲ ЎЗЛИДЕП

Наманган вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси

Уйчи тумани

ТИҲ ЎЗЛИДЕП

НУРИДДИНОВА Барнохон

Насимовна

1971

ЎзХДП

18-мактаб директори

Уйчи тумани

ЎзХДП

Орифов Рустам Абдумажидович

1988

ЎзМТДП

Бўстон МФЙ ёшлар етакчиси

Уйчи тумани

ЎзМТДП

 

  • Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига номзодларни рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қарорни маҳаллий матбуотда эълон қилиш вазифаси туман сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Ш.Абдуллаева зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман сайлов  комиссияси раиси             А.НАЖМИДДИНОВ.

 

Уйчи шаҳарчаси,

2022 йил 12 июль.

Подкатегории