"Обод қишлоқ" дастури доирасида обод бўлиб бораётган Уйчи тумани 1-сектори ҳудудидаги Янгиер МФЙда туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев хонадонбай ўрганиш ишларини олиб борди.

Қурилиш, йўл, сув ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан муаммолар ўрганилди, мурожаатлар тингланди. Хонадон эгалари билан мулоқотлар олиб борилиб, уларни ўйлантираётган муаммолар ечими бўйича суҳбатлашилди.