ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ
ЎТКАЗУВЧИ 13-ЯНГИЧЕК, 20-ҚУМТЕПА ОКРУГЛАРИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАР ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ
РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси туман кенгаши, Ўзбекистон Экологик партияси туман партия ташкилоти, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман кенгаши, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман кенгаши, Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгашлари томонидан халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 90, 91, 92–моддаларига мувофиқ, туман сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
- Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзодлар этиб қуйидагилар рўйхатга олинсин:
|
Фамилияси, исми, отасининг исми |
Туғилган йили |
Партияга мансублиги |
Эгаллаб турган лавозими |
Доимий яшаш жойи |
Номзод кўрсатган сиёсий партиянинг номи |
|
13-ЯНГИЧЕК ОКРУГИ |
|||||
|
Отаханова Фаридахон Дадахановна |
1972 |
Ўзбекистон “Адолат” СДП |
38-мактаб ўқитувчиси |
Уйчи тумани |
Ўзбекистон “Адолат” СДП |
|
Раҳимов Жохонгир Неъматуллаевич |
1974 |
Ўзбекистон Экологик партияси |
Наманган вилоят Жет Кун До федерациясининг раиси |
Уйчи тумани |
Ўзбекистон Экологик партияси |
|
Исақова Моҳидил Хусанбой қизи |
1992 йил |
ЎЗЛИДЕП |
ТИҲ ЎЗЛИДЕП Уйчи туман кенгаши раиси |
Уйчи тумани |
ТИҲ ЎЗЛИДЕП |
|
Рахимов Дилшодбек Иззатуллаевич |
1973 |
ЎзХДП |
Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими навбатчи фельдшер анестезисти |
Уйчи тумани |
ЎзХДП |
|
20- ҚУМТЕПА ОКРУГИ |
|||||
|
Исмойилов Рахмонберди Мирзанематович |
1972 |
Ўзбекистон “Адолат” СДП |
Қумтепа МФЙ раиси |
Уйчи тумани |
Ўзбекистон “Адолат”СДП |
|
Шожалилов Собитхон Нишонбаевич |
1961 |
Ўзбекистон Экологик партияси |
Пенсионер |
Уйчи тумани |
Ўзбекистон Экологик партияси |
|
Умидуллаев Жавлонбек Улуғбек ўғли |
1993 |
ТИҲ ЎЗЛИДЕП |
Наманган вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси |
Уйчи тумани |
ТИҲ ЎЗЛИДЕП |
|
НУРИДДИНОВА Барнохон Насимовна |
1971 |
ЎзХДП |
18-мактаб директори |
Уйчи тумани |
ЎзХДП |
|
Орифов Рустам Абдумажидович |
1988 |
ЎзМТДП |
Бўстон МФЙ ёшлар етакчиси |
Уйчи тумани |
ЎзМТДП |
- Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига номзодларни рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қарорни маҳаллий матбуотда эълон қилиш вазифаси туман сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Ш.Абдуллаева зиммасига юклатилсин.
Туман сайлов комиссияси раиси А.НАЖМИДДИНОВ.
Уйчи шаҳарчаси,
2022 йил 12 июль.






