Уйчи туманининг 1-сектори ҳудудида жойлашган Янгиер МФЙ "Обод қишлоқ" дастури доирасида обод бўлиб бормоқда. Бу ерда айни кунларда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бугун мазкур маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарларига навбатдаги вазифаларни белгилаб берди.

Фуқаролар билан мулоқот давомида мурожаатлар тингланиб, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.