Янгиликлар
Жорий йилнинг 6 август куни Наманган шаҳрида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бошқармаси ва туман бўлинмалари фаолиятининг олти ойлик якунларига бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Д.Усманов иштирок этган мазкур йиғилишда олтита масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Муҳокама йиғилишида 2022 йилнинг январь-июнь ойларида эришилган ютуқлар билан бир қаторда, айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳам алоҳида таъкидланди ва 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллигида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш кун тартибига кўра, туман бўлинмалари қошида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тадбиркорлик лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтеазилди. Н.Раҳимов,"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Уйчи туман бўлинмаси раиси.@uychihokimligi
Кеча мусобақадош Наманган тумани вакиллари туманимиздаги "Машад соҳибкори" фермер хўжалигида бўлиб, агротехник тадбирларнинг бориши билан танишдилар ва ўзаро тажриба алмашдилар. Меҳмонлар дала шийпонида ишловчиларга яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо беришди.
Ташриф якунида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев меҳмонларга китоблар совға қилди.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Унда маҳалла ҳудудида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқаролар, қўни-қўшнилар ўртасида ўзаро аҳиллик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар таълим-тарбияси бўйича мулоҳазалар билдирилди.
Туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев, туман бош имом хатиби Олимхон Исоқовлар сўзга чиқиб, маънавият ва маърифатни юксалтириш, меҳр-оқибатли бўлиш ҳақида таъсирчан маърузалар қилишди, барчани бирдамликка чақиришди.
💠Уйчи туманидаги 6-сонли терговга қадар ҳибсга олиш хонасида ИИБ тизимидаги “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида навбатдаги “Қалбимиз ифтихорисан - Ватан!” мавзуида маърифат соати ташкил этилди.
💠Муассаса маъмурияти ва барча ишчи-ходимлар иштирокидаги мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, ЎзХДП туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ғ.Жўраев, “Ахси” жоме масжиди бош имом ҳатиби Қ.Ибрагимовлар мавзу юзасидан нутқ сўзладилар.
💠Янги Ўзбекистон — инсоннинг ривожланиши ва истеъдоди қадрланадиган мамлакат эканлиги, бугунги кунда илм¬-фан, таълим, инновация, технология ва кадрлар замонавий демократик жамият тараққиётининг ҳал қилувчи омили экани юзасидан сўз юритилди. Шунингдек бугунги кунда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ва долзарб вазифалар хусусида ўзаро фикрлашилди.
Уйчи туманида “Зарбдор 30 кунлик” барча фермер хўжаликларида уюшқоқликда олиб борилмоқда. Бугунги ҳосилга ҳосил қўшиш ойида ҳар бир кундан самарали фойдаланилиб, ғўза қатор ораларига, зараркунандаларга қарши ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, тунги суғориш ишлари бажарилмоқда. Бу агротехник тадбирлар ишчи гуруҳи томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда. Айниқса, агротехник тадбирлар “Сайлихон Жавоҳир орзулари”, “Ровот нурли замин”, “Уйчи обод замини”, “ “Ровот пахтакори”, “ Шарофат Дадабоева”, “ Олакўприк саховати”, “ “Уйчи ниҳоли”, “Уйчи Ҳумо”, “Ҳумоюн саховати” каби фермер хўжаликларида намунали олиб борилмоқда. Мазкур фермер хўжаликларида ободонлаштириш ишлари ҳам ҳамжиҳатликда бошланди. Дарахтларнинг остки қисми оқланиб, йўл бўйлари бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозаланмоқда.






