Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Унда маҳалла ҳудудида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқаролар, қўни-қўшнилар ўртасида ўзаро аҳиллик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар таълим-тарбияси бўйича мулоҳазалар билдирилди.
Туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев, туман бош имом хатиби Олимхон Исоқовлар сўзга чиқиб, маънавият ва маърифатни юксалтириш, меҳр-оқибатли бўлиш ҳақида таъсирчан маърузалар қилишди, барчани бирдамликка чақиришди.






